Урганч туманидаги “Чолиш” блок-постида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоятга кириб келаётган самарқандлик Т.П. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги учун тўхтатилди. Автомашина салони ҳамда йўловчининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида таркибида кучли таъсир қилувчи модда ҳисобланган 150 дона флакондаги умумий оғирлиги 15 грамм бўлган “Тропикамид” борлиги маълум бўлди.

  Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан Т.П.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.