Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз туманидаги “Шаматон” Мфйда сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг 24 та мурожаати тингланди. Мурожаатлар асосан электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминоти, йўлларни асфалътлаштириш, даволаниш учун тиббий йўлланма олиш, ўзини ўзи банд этиш учун иш қуроллари ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Мурожаатлардан 8 таси ижобий ҳал қилинди. Жумладан, “Танхоз” Мфйда яшовчи Жаҳонгир Доллиэвга ўзини ўзи банд қилиши учун мотокулътиватор, “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Муҳаммад Муртозаэвга пайвандлаш аппарати ва фуқаро Ҳумоюн Ахматқуловга компюътер берилди.

Сайёр қабулда ўрганиш вақт талаб этадиган 16 мурожаат иш юритувига олиниб, ижросини таъминлаш масъулларга бириктирилди.

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.