Кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида тингловчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда улар ўртасида соғлом муҳитни яратиш мақсадида «Спортни сев! Спорт билан яша!» шиори остида спортнинг «Арқон тортиш» ва «Стол тенниси» турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган бахсда ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди. 

Ҳусан МУСЛИМОВ,

Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик сикли ўқитувчиси, капитан.