Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, вилоят Иибда профилактика инспекторларини онлайн суд жараёнида иштирок этиш тартиби юзасидан амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бунда 50 нафар суд жараёнида масъул профилактика инспекторлари иштирок этди. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судларда кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, иш ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклда тизимга киритилади ва шу шаклда кўриб чиқилади. Яъни, иш ҳужжатларининг қоғоз шакли судларга тақдим этишга чек қўйилади. Суд мажлислари масофадан туриб мобилъ видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Жорий этилган бу каби имкониятлар Ички ишлар соҳасида, яъни Ҳуқубузарликлар профилактикаси бўлимида манфаатли натижалар бериши шубҳасиз.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
