Жорий йилнинг 20 август куни Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М39 ҳалқаро автомобил йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ж.Эргашев томонидан қидирувдаги фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беради.

ЙПХ инспектори йўловчининг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида унга тегишли маълумотларни планшет базасига киритганда, 1987 йилда туғилган Сурондарё вилоятида яшовчи фуқаро Д.А. эканлиги аниқланди. 

Маълум бўлишича, йўловчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбланиб, унга Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан 2022 йилнинг 9 июл куни қидирув эълон қилинган экан.

Қидирувдаги шахс Янгийўл тумани Иибга топширилди.