Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Гулистон шаҳар инспексияси инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида Республика Онкология илмий маркази вилоят филиали томонидан носоз канализация қувурларидан оқова чиқинди сувлари «Дўстлик» каналига оқизаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат жойида бартараф этилди ва филиал хўжалик ишлари бўйича мудири Г.М.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.