Зарафшон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари Мудофаа ва Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва уюшмаган ёшлар учун ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7551-ҳарбий қисмда Ватанпарлик лагери ташкил этишди. Ҳарбий қисмда намойиш этилган қурол-яроғ кўргазмаси ҳамда дала лагери билан яқиндан танишган ўсмирлар бир олам таассурот олишди. Улар аскарлар ҳаётининг бир куни билан танишиш баробарида ўқув машғулотларида ҳам иштирок этишди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

"Постда" мухбири.

Навоий вилояти.