Мирзачўл туманининг “Пахтазор” маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддиларининг сайёр қабули ўтказилди. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Азизбек Ҳабибуллаев фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Бу жараёнда қонунбузарларга нисбатан чора кўриш, ишга жойлашиш, субсидия асосида уй-жой ажратилиши каби муаммолар кўтарилиб, ҳал қилиш чоралари белгиланди. Тадбир доирасида 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган эҳтиёжманд фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари ҳамда 16 ёшга тўлган ёшларга ИД карталар топширилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
