Навоий вилояти Иибда махсус бўлинмаларнинг хизмат ва жанговар тайёргарлик даражаси, хизматни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жанговар вазифаларни бажаришда юқори касбий ва профессионал тайёргарликни таъминлаш, амалий ўқув машғулотларини ўтказишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш, шунингдек шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ўтказилиши кутилаётган сиёсий тадбирларга тайёргарлик кўриш, раҳбарият томонидан берилган топшириқларни сўзсиз, тезкор ва сифатли бажариш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.