Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган аёл ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

Унда асосан хизмат интизоми, “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” бўйича ўтган йили амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Бирйўла 2023 йилда мазкур йўналиш бўйича режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Йиғилиш давомида Хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари ҳамда кенгаш аъзолари овоз бериш орқали сайлаб олинди. Шунингдек, Хотин-қизлар кенгаши аъзолари билан яқинда ўтказилиши кутилаётган “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.