“Ёшлар ойлиги ” муносабати билан ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда ҳам Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Садоқат” боғида “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифий маркази психологлари ҳамкорлигида 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ходимларига шахс психологияси, унга ижобий таъсир кўрсатиш, руҳий зўриқишларни бартараф этиш ҳамда шахс характерини аниқлаш ва бошқа шу каби йўналишлар бўйича махсус семинар-тренинг машғулотлари юқори савияда бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган осойишталик посбонлари томонидан келгусида ана шундай тадбирларни янада кўпроқ ташкил этиш ва ўтказиш борасида бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.

Муродулла РАЖАБОВ,

маёр.