Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ва Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари Қарши давлат университетида кибержиноятчиликни олдини олиш мавзусида тадбир ўтказишди. 

Йиғилишда банк карталаридан маблағлар талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жиноятчиларнинг алдовига учмаслик, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги савдо каналлари, онлайн кредит, сохта онлайн биржа ва трейдинг фаолияти борасида эҳтиёт бўлишлари лозимлиги айтилди. 

Якунда талаба ёшлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Ирода РАСУЛОВА,

Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Кибехавфсизлик бўлими ходими,

подполковник.