Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Бухоро давлат университетида ёшлар орасида жиноятчилик ҳамда гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ИИВ масъул ходими, подполковник А.Ҳасанов ва вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи, маёр Ш.Халилов бошчилигидаги масъуллар, вилоят Наркология диспансери нарколог шифокорлари ҳамда педагог ва талабалар иштирок этишди.
Учрашувда ўтган йилда олийгоҳ талабалари томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга доир олиб борилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар хусусида ўзаро фикр алмашинилди. Шунингдек, ёшлар, хусусан, талабалар ўртасида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида мулоҳазалар юритилиб, мавзуга доир ижтимоий ролик намойиш этилди.
С.ҒАНИЕВА,
Бухду журналистика таълим йўналиши талабаси.
