Айни кунларда Жиззах вилоятида ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти. Учрашувларда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник А. Матлюбов, гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш бўйича республика давлат комиссияси етакчи эксперти Б. Рўзимуродов ва бошқалар гиёҳвандлик ва ОИВ инфексиясининг жамиятга зарари, бу йўналишларда содир этилган қонунбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот бермоқдалар.
Шунингдек, таркибида вилоят Оицга қарши кураш маркази мутахассислари, нарколог шифокорлар, фармасевтлар, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар ҳамда профилактика инспекторлари бўлган ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Бу гуруҳлар томонидан уюштирилаётган тадбирларда мавзуга оид кўрсатувлар намойиш қилиниб, турли эслатмалар тарқатилмоқда. Шунингдек, мусобақалар, кўрик-танловлар, саҳна кўринишлари, консертлар ўтказиляпти. Мазкур жараёнга таниқли ижодкорлар, спортчилар ва санъаткорлар жалб қилинаётир.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
