Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳри ҳудудида велосипедчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Тарғибот давомида велосипедчиларга ҳаракат вақтида белгиланган йўлаклардан юришлари, тунги вақтларда эса нур қайтаргичли элементлар бўлган устки кийимда бўлишлари, шунингдек, бошқарувчидаги велосипедларини олд ва орқа томонида нур қайтарувчи воситалар билан жиҳозланиши шартлиги тушунтирилди.
Тарғибот якунида велосипедчиларга нур қайтаргичли камзуллар тарқатилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
