Норин туман ҳокимлигида ички ишлар бўлими пробасия гуруҳи ҳисобидаги назорат остидаги шахслар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш чора-тадбирлари кўрилди ҳамда назорат остидаги шахсларга қонундаги ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан тушунчалар берилди.

Туман ИИБ масъул ходимлари томонидан ёт ғоя таъсирига тушиб қолмаслик юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.