Бухоро шаҳар ИИОФМБ масъул ходималари томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот тарзидаги тарғибот тадбирлари Бухоро давлат университети йиғингоҳида ўтказилди. Тадбир давомида талаба-қизларга хотин-қизлар учун ҳимоя ордерининг аҳамияти, тазъйиқ ва зўравонликларни йўқотиш, аёлларни бу каби унсурлардан муҳофаза қилиш учун олиб борилаётган профилактик тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва батафсил жавоб олдилар.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.