Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзонланди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати “Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида ушбу тарихий хужжатнинг имзоланиш маросимидаги долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилгани ҳақида хабар қилади.

Вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ҳамда Бошқарманинг таркибий тузилмалари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этган тадбирда меморандумнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир раҳбар ва ходим чуқур англаши лозимлиги айтиб ўтилди. 

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар улардан юксак масъулият, темир интизом ҳамда улкан матонат талаб этиши аҳамият қаратилди. Бунда ҳар бир ходим мунтазам равишда ўз устида ишлаб малакасини, билимини ошириб бориши бўйича аниқ вазифалар берилди.

Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатлар бутун тизим обрўсига жиддий путур етказиши, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда ходимга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантириб ўтишди.

 Гулноза ТУРҒУНБОЭВА,

 “Постда” мухбири.

Самарқанд вилояти