Ижтимоий тармоқларда «Сирдарё тумани «Шоликор» Мфйда ёввойи тўнғизлар аҳолига ҳужум қилаётгани, натижада одамлар жароҳатланаётгани айтилмоқда», мазмунидаги видеотасвир тарқалди. Хабар юзасидан масъул идоралар томонидан қуйидагича муносабат билдирилди:

2022 йилнинг 7 октябр куни Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХХ ва ЖЦБ ҳамда Овчилик бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Гулистон тумани «Чортоқ» маҳалласида фуқаро Б.А. ов қуроли ёрдамида ов қоидаларини бузиб, ёввойи чўчқа овлаганлиги аниқланган. Фуқаро Б.А. га нисбатан Мжткнинг 90-модда 1-қисми билан жарима жазоси белгиланган. Видеотасвирдаги ёввойи чўчқанинг одамларга ташланганлик ҳолати (видеомонтаж) ушбу жараёнга тааллуқли эмас.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

«Постда» мухбири.

Сирдарё вилояти.