Ургут тумани Иибга фуқаро Э.И. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли, оқ рангли “Дамас” русумли автомашинасини кўчада қаровчиз қолдирганлигини, ушбу машина номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Чорчинор маҳалласида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, транспорт воситаси ҳодиса содир бўлган жойга ташлаб кетилганлигини, транспорт воситасини олиб қочиб кетган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят иши бўйича ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечириш давомида, “Дамас” русумли транспорт воситасидан олинган қўл бармоқ излари кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимига судга оид дактилоскопик экспертиза тайинланиб, экспертиза хулосасига кўра, мазкур қўл бармоқ излари Ургут туманида яшовчи Б.Ҳ.га тегишли эканлиги аниқланиб, ушбу шахс вилоят ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушланган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.