Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш борасида махсус тезкор профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бухоро шаҳридаги Карвон бозори ёнидаги автомашиналар тураргоҳида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Ш.А. исмли шахс умумий қиймати 1 миллион 400 минг сўмлик 160 қути, 9600 дона “Британик” ёзувли пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда ушланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
