Ангор туманидаги Наврўз маҳалласида яшовчи Наргиза Исаева (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг уйига таниши Саломат Норбоева меҳмонга келади. Саломат дугонаси билан анча чақчақлашиб ўтириб, меҳмоннавозлик тугагач, уйига кетаётиб Наргизага тегишли 38250000 сўмлик тилла тақинчоқларни ҳам ўзи билан яширинча олиб кетади.

Наргиза тилла буюмлари жойида йўқлигини билгач, бу ҳақда турмуш ўртоғига айтди. Турмуш ўртоғи туман Иибга ариза билан мурожаат қилди.

Кўрилган чоралар натижасида Музработ тумани Обиҳаёт маҳалласида яшовчи Саломат Норбоева тилла тақинчоқларни ўғирлагани ошкор бўлди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.