Косонсой тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Б.Шукуров, 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашиб, «Тинчлик ва шукроналик қадри» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳар бир фуқаро учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз борди. Дунёнинг айрим мамлакатларидаги нотинчлик, беқарорлик муҳити юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга ундаши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудлар ободлиги ва яшил маконларни кенгайтириш борасидаги ишларда барчани фаолликка чорлади.
Г. Бувамирзаева,
ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
