Яккабоғ туманининг чекка тоғли ҳудудларидан бири – “Хонақа” маҳалласида хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари тўғрисида батафсил маълумот берилиб, келгусида оилада турли хилдаги зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, бу каби ҳолатлар юз берганда қонунда маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилангани тушунтирилди.
Дилафрўз МИРЗАЕВА,
Яккабоғ тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник.
Қашқадарё вилояти.
