Туркия Миллий полиция академияси бошлиғи ўринбосари Фотиҳ Инал бошчилигидаги делегасия юртимизга қилган амалий ташрифи доирасида жорий йилнинг 6−7 июл кунлари Бухоро вилоятида ҳам бўлишди. Меҳмонларни вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев кутиб олди. Делегасия аъзоларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, айниқса, ҳудудий ички ишлар органларининг тузилмаси, асосий вазифалари, ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача сўзлаб берилди.
Сўнг меҳмонлар ИИВ Бухоро академик лисейида бўлиб, таълим масканининг фаолияти билан танишди. Шунингдек, меҳмонлар лисей қошидаги “Жасорат” тарихий музейига саёҳат қилишди. Музейда вилоят ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичлари, тизим ходимларининг хизмат кийимлари, авто ва мототранспортлар, махсус восита ҳамда қуроллар экспонатлари билан яқиндан танишишди.
Ташриф давомида меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор қадимий манзиллари бўйлаб ҳам саёҳат қилишди. Жумладан, “Сомонийлар мақбараси”, “Арк қўрғони”, “Пойи калон”, “Лаби ҳовуз” ансамбли ва “Моҳи-хоса” маданий мерос объэктлари ҳамда “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳида бўлиб, шариф шаҳарнинг кўп йиллик тарихи ва қадимий жозибасига юқори қизиқиш билдиришди, буюк аждодларимизнинг жаҳон сивилизасияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини алоҳида эътироф этишди.
Бундан ташқари, делегасия вилоят Иибнинг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Меҳмонлар бошқарма фаолияти, шаҳарнинг қадимий қисмида жойлашган туризм объэктлари бўйлаб хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ходимларнинг ишлаш тартибини, куч воситаларнинг ҳаракат йўналишларини чуқур ўрганиб, ходимларга яратиб берилган хизмат стҳароитлари билан яқиндан танишишди.
Қисқаси, ташриф чоғида жаноб Фотиҳ Инал туризм полисияси ходимлари замонавий жаҳон андазалари даражасида жиҳоз ва техник воситалар билан таъминлангани, улар юқори профессионал даражада хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этди.
Туркия миллий полисия Академияси делегасиясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.
Ш. ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
