Шахрихон тумани Иибда ўтказилган маърифат ва маънавият дарси давомида “Уч авлод учрашуви” тадбири амалга оширилди. Унда узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган фахрийлар - Акмалжон Қодиров, Иброҳимжон Юлдашев, Ҳамиджон Нурматов Махаммаджон Ибрагимов ва Қаҳрамонжон Казаковга “Ўзбекистон ИИВ фахрийси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Фахрийларни эъзозлаш ва ахоли ўртасида ички ишлар органларининг халқчил тизим эканлигини тарғиб қилиш, ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

Давронбек ЮСУПОВ,

 истеъфодаги подполковник.

Андижон вилояти.