Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Мақсадбек Ҳасанов Наманган давлат чет тиллари институти талабалари билан учрашди.

Очиқ мулоқотда ИИБ раҳбари ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини бирма-бир ўртага ташладилар.

Хусусан, Гулшода Жўраева 5 та чет тилини билишини, Ишоқхон Ибрат ҳаёти ва ижодига бағишланган китобнинг инглиз тилига таржимасини нашрга тайёрлаганлигини айтиб, уни чоп этишга моддий ёрдам сўради. Сектор раҳбари Гулшоданинг интилишларини юқори баҳолади. Таржимонга 100 нусха китоби чоп этилишида амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Нозима Қозоқова талабалар турар жойида пишириқ пишириш билан шуғулланишга печ, Муслима Раҳимова ахборот-ресуср марказига 100 дона бадиий адабиёт берилишини сўраб мурожаат этишди. Ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Шунингдек, бир қанча талабалар мурожаатлари бўйича ҳуқуқий масалаҳатлар берилди.

Спорт жиҳозлари олишда ёрдам сўраган Севинчой Аллаберганованинг мурожаатига шу ернинг ўзида ечим топилди. Стол тенниси жиҳозлари, волейбол ва баскетбол тўплари ёшларга совға сифатида топширди.

Гулчеҳра Бувамирзаева,

“Постда” мухбири.