Айни кунларда Сирдарё вилоятида «Қора дори — 2022» кенг қамровли профилактик тадбир давом этмоқда. Сирдарё вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Б.Я. нинг томорқасидан уч туп наша топилди. Хонадон қўйхонасидан эса қуритилган ҳолатдаги марихуана (каннабис) гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
