Мингбулоқ тумани Мустақиллик маҳалласида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш билан боғлиқ жиноят юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида умрини хазон қилаётган кимсаларнинг қилмишлари танқид остига олинди.

Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ғ.Ғаниев жиноят бўйича маълумотларни очиқлар экан, ушбу жиноят оқибатлари, қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шунингдек, маҳаллада шу кунгача содир этилган жиноятлар таҳлили юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг мухокамадаги жиноят ва уни содир этган шахс юзасидан жамоатчилик фикри эшитилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

“Ростда” мухбири.

Наманган вилояти.