Республикамизда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида Ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Жумладан, ИИВ Молия ва моддий техник таъминоти департаменти ҳамда унинг тасарруфидаги бошқармалар билан биргаликда Ўзбекистон санаторийсида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ходимлар кўчат танлашда ҳудуд майдони ва иқлим шароитига аҳамият қаратишди. Шу билан биргаликда илгари экилган дарахтларни ҳам парваришлашга алоҳида эътибор берилди.
Таъкидлаш жоизки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ҳар бир инсон қалбида она табиатни асраб-авайлаш, меҳр қўйишдек эзгу фазилатларни мустаҳкамлайди.
