Ички ишлар тизимида устоз-шогирд анъаналари ҳамиша бардавом. Ёш ходимлар узоқ йиллик хизмати давомида фидойилиги, жонкуярлиги туфайли обрў-эътибор топган фахрийларнинг йўл-йўриқ маслаҳатларини олиши ва уларга ҳурмат-эхтиром кўрсатиши азалий қадриятга айланган.

 Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари устозларини йўқлаб, уларнинг хонадонида бўлди.

 Истеъфодаги полковник Фахриддин Холов ҳамда подполковник Аваз Хожиевлар хизмат билан боғлиқ хотираларини эслаб, шогирдлари билан дилдан суҳбатлашди. Ўз ўрнида кўрсатилган иззат-икром, эътибордан хурсандликларини айтишди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

"Постда" мухбири.

Навоий вилояти.