Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қизилқум кўчасида доимий рўйхатда турган Ж.Х. Жиззах вилояти ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритар экан, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш мазмунидаги жиноятларга қўл урди. Қилмишлари ошкор бўлгач, яширинишни маъқул йўл, деб билди. Шу боис жиноят ишлари бўйича Бахмал тумани суди томонидан қидирув эълон қилинди. Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари унинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймади. Ж.Х.нинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
