Куни кеча Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б.Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида бўлиб, видео-конференс-алоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Тадбирда қўшинлар қўмондони, унинг ўринбосарлари ҳамда қўшилма ва ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилишда шахсий таркиб томонидан содир этилган қонунбузилиши ва кўнгилсиз ҳолатларнинг келиб чиқиши бунга имкон берувчи омиллар танқидий таҳлил қилинди.
Шунингдек вазир ўринбосари томонидан келгусида ҳарбий хизматчилар ўртасида коррупсиявий ҳолатлар, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва бу борада профилактик тадбирлар ташкил этиш ҳамда ҳарбий хизматчилар онгига жазо муқаррарлигини сингдириш бўйича барча мутасаддиларга вазифалар берилди.
Ўз мухбиримиз.
