Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари қўшни Афғонистонда юзага келган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб, уларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. Юртимиз остонаси бўлмиш халқаро аэропортларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишда жанговар тайёргарликка катта эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида қайд этди.

Шу мақсадда ҳушёрликни ошириш, жанговар тайёргарликни кучайтириш, ўз устида ишлаш, тажриба орттириш ва энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб кутиб олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар юзасидан олиб борилаётган ишларни кучайтириш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Фозилжон Мамашарипов,

“Постда” мухбири.