Вобкент туманида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида тарғибот тадбирлари ҳар ҳафта ўтказиб келинмоқда. Тадбирларда туман ИИБ Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари олиб борилмоқда.
Тадбирларда мактаб масъуллари, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида савол-жавоблар орқали турли иллатларнинг салбий оқибатлари, фирибгарлик, ўғирлик ва кибержиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўллари батафсил тушунтирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғиботлар олиб борилди. Шунингдек, тунги вақтларда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.
Ш.РАҲМОНОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
