САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЭЪТИРОФИ

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, мазкур ҳудудлар ички ишлар органлари тизимида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилди. Шунингдек, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объэктларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ички ишлар органлари тизимида ҳам Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари фаолияти йўлга қўйилди.

  Ўтган беш йил давомида мазкур соҳавий хизмат ходимлари бевосита сайёҳлик намойиши объэктлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, юртимизга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристларнинг хавфсиз сайёҳатини таъминлашда самарали хизмат қилишди.

  Интернет тармоқларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ходимлари томонидан сайёҳларга турли йўналишларда амалий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақидаги кўплаб миннатдорлик сўзларини тез-тез учратаяпмиз ва бу соҳавий хизмат ходимларининг фидойи меҳнатига билдирилаётган юксак эътибор ва эътирофдир.

  Туризм соҳаси ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳамкасбларимизни ушбу сана муносабати билан самимий қутлайман ва шарафли хизматларида муваффақиятлар тилайман!

Қувондиқ ҚУРБОНБОЕВ,                                           

катта лейтенант.