Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан транспорт инфратузилмаси объэктларида жиноятчиликни жиловлаш, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, йўналишлар бўйича Навоий халқаро аэропорти, Навоий темир йўл вокзали ва Қизилтепа темир йўл бекатида йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, поездларга чиптасиз чиққан йўловчилар, ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланувчи шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, йўловчи ва юк поездларининг хавфсизлигини, юкларнинг белгиланган манзилга бус-бутун етиб боришини таъминлаш мақсадида патруллик нарядлари йўлга қўйилиб, профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмоқда.
Хизмат ҳудудида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг хавфсиз ҳаракатланишини, йўналишларда жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, темир йўл яқинидаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
