Хатирчи тумани ҳудудининг комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ҳамда туман ҳокими иштирокида ўтган бу галги учрашувда 20дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Хусусан, фуқароларнинг ички йўлларни таъмирлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бандлик масалалари бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Жумладан, “Чечак” Мфйда истиқомат қилувчи Роҳат Мақсудова ёлғиз оналиги ва бир неча йилдан буён яшаш хонадони таъмирталаблиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шу куннинг ўзида унинг уйи “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан таъмирлашга киришилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.