Кўҳна ва навқирон Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги кенг нишонланди. Байрам тадбирларида турли соҳа вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилган байрам тадбирларида меҳнат жамоаларининг чиқишлари ташкил этилди. Кўплаб маданий тадбирлар, халқ сайиллари бўлиб ўтди. Байрам тадбирлари давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари бошқа соҳавий хизмат вакиллари билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, чет эл ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
