Сергели тумани “Учувчилар” маҳалласи 65-уй олдида ИИОФМБ ЖЦБ ППХ ходимлари ҳамда ҳудуд профилактика инспектори ҳамкорлигида жиноят “иссиқ изида” очилди. Бу ерда икки фуқаро шубҳали кўрингани учун текшириб кўрилганида уларнинг сумкаси ичидан 18 дона, “Спарк” русумли автоуловининг салонидан 32 дона ҳамда эгнидаги кийимларининг турли жойларига яшириб олган 15 дона яшил ва сариқ рангли селофан пакетларга ўралган кукунсимон модда борлиги аниқланди. Уларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман Ииофмбга топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
