Байрам шукуҳи кезиб юрган шу дамларда Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан тантанали маросим ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаэв сўзга чиқиб, янги ЙҲХБ биноси истиқлол байрамига муносиб совға бўлгани, унда ходимлар хизмат олиб бориши учун тўлиқ шароит яратилганини таъкидлади. ЙПХ инспекторлари учун қулай, шинам барча алоқа технологиялари билан жиҳозланган навбатчилик қисми, маъмурий бинонинг 1–2 қаватларидаги хизмат хоналари, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда йиғилиш зали, спорт зали, сунъий чим билан қопланган мини футбол майдончаси шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ЙПХ инспекторларига хизматда фойдаланиш учун 243 та замонавий жезел таёқчаси, 218 та бодикамера, 218 та планшет, 200 та янги типдаги нур қайтарувчи нимча (жекет) ва барча шахсий таркибга янги намунадаги кўкрак нишонлари, қолаверса, замонавий жиҳозланган патрулъ автомашиналари берилди. Шунингдек, ходимлар 26 та янги алкотестер қурилмаси билан таъминланди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
