Норин тумани Хўжақўрғонча маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда туман прокурори А.Турғунов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник У.Бойхонов ва бошқалар “Хўжақўрғонча” маҳалласини қизил тоифадан чиқариш ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш кераклигини таъкидладилар.

Маҳаллада ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилганлиги бу ерда яшовчиларнинг шаънига тўғри келмайди. Маҳалла фаолларига жиноят содир этишга мойил шахслар бириктирилиб, уларнинг хонадонида якка тартибда суҳбатлар ташкил этиш тўғрисида билдирилган таклифлар маъқулланди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

ўз мухбиримиз.

Наманган вилояти.