Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ томонидан ҳудуд аҳолиси ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Хусусан, туманда истиқомат қилаётган хорижлик фуқаролар билан ҳам мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда.

Яқинда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига чет эл давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Жумладан, Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, катта лейтенант Ф. Боймирзаэв томонидан тумандаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги "Қарши cонч cемент" номли, кунига 3200 тонна семент ишлаб чиқариш қувватига эга қўшма корхонасида фаолият олиб бораётган хорижлик фуқароларга ҳам ушбу қарор моҳияти етказилди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат жорий йилнинг 10 сентябридан кучга кириши тўғрисида огоҳлантирилди.   

Сарвар СОБИРОВ,

"Постда" мухбири.