Янги йилда бўлинг шодон,
Кўнгил доим чоғ бўлсин.
Йўлларингиз текис, равон
Ва ҳамиша оқ бўлсин.
Мудом ўзни машғул тутинг
Самарали ишларга.
Бироқ сира тўқнаш келманг
Хафалик, нолишларга.
Китоб ўқиб билимингиз,
Ошаверсин кун сайин.
Ҳар қадамда омадингиз
Кулаверсин тинмайин.
Янги йилда йўлингизни
Бахцизликлар тўсмасин.
Турли бало-қазолардан
Оллоҳ ўзи асрасин.
Дилларингиз топсин оро,
Бахтли бўлинг чунонам.
Ҳаракатда бўлинг аммо
Қоидага биноан!
Кўнгилдаги умидларни
Илиб қўйинг арчага.
Янги йилда хавфсиз ҳаёт,
Ҳамроҳ бўлсин барчага!
Зойир Йўлдошев
