Оғир шароитда қолиб, ёрдамга муҳтож бўлган аёллар ва оилалар Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларнинг диққат марказида.
Янгиҳаёт тумани 2-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор капитан Б. Калбаэва “Орият” маҳалласида яшовчи 37 ёшли Ф.Б.нинг оиласида номақбул психологик муҳит юзага келганини аниқлади. Ушбу маълумот тасдиқлангач, капитан Б. Калбаэва маҳалла фаоллари билан биргаликда оиладан хабар олишди. Суҳбат давомида аёлнинг маълум қилишича, унинг турмуш ўртоғи 39 ёшли С.К. унга нисбатан тизимли равишда қўполлик қилган. Фарзандларини ўйлаб узоқ вақт сабр қилган аёл навбатдаги жанжал вақтида тан жароҳати олганидан сўнг ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Ҳолат батафсил ўрганилгач, Ф.Б.нинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унга ҳимоя ордери берилди. Унинг турмуш ўртоғи эса ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракати нима оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
