Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти бўлими ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида И.А.Каримов фаолиятига бағишланган “Яшадингиз Ватан ишқида” номли китоб тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар Биринчи Президентимизнинг юртимиз мустақиллиги, тарақиёти йўлидаги юксак меҳнати, сарфлаган куч, билим ва салоҳиятини эътироф этишди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мазкур китобни мутолаа қилиш тавсия этилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.