“Интизом ойлиги” доирасида
ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг яшаш хонадонлари, оилавий аҳволи, турмуш тарзи кўздан кечирилиб, оила аъзолари билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари бўйича жойида керакли тавсия ва тушунчалар бериб ўтилди.
Адиз НАРЗИЕВ,
Ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.
