Жиззахлик ички ишлар органлари ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Зафаробод туманининг “Самарқанд” маҳалласидаги 2 гектар жойни боққа айлантиришга қаратилган хайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган ҳашарда 2000 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Худди шундай, Шароф Рашидов туманининг Оқтош ота маҳалласи ҳудудидаги адирликка ички ишлар органлари ходимлари томонидан 600 туп кўчат экилди. Маълумот ўрнида айтиш керак, “Самарқанд” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури амалга ошириляпти, Оқтош отада эса “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
