Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўз хатосини тушуниб еткган кўплаб фуқаролар нормал ҳаётга қайтиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишмоқда.
Яқинда Яшнобод тумани ИИО Фмбнинг мажлислар залида сайёр суд ўтказилиб, суд давомида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо белгиланган уч нафар судланганлар томонидан жазони ўташ қоидалари тизимли равишда бузилиб келаётгани билан боғлиқ фактлар кўриб чиқилди. Натижада икки нафар ҳисобда турувчи шахслар озодликдан маҳрум этиш муассасаларида жазони ўташга ҳукм қилиндилар, бир нафари учун эса ахлоқ тузатиш ишлари озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.
Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жазони ўташ қоидаларини менсимаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги эслатилди.
