Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Б.Зарипов, вилоят прокурори М.Истамов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник М.Миралимов бошчилигида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган манзилли ишлар муҳокама қилинди. Унда шаҳар сектор раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизмат вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, тааллуқли ташкилот ва корхоналар вакиллари ҳамда шаҳардаги маҳалла "бешлиги" иштирок этишди. Тадбирда Бухоро шаҳри ўз номига, тарихига, нуфузига монанд жиноятдан холи “яшил" ҳудудга айланиши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати